14 Сентябр 2020 йил 447

Қувасой шаҳрида 0,8 сотихдан иборат ер майдонини номига расмийлаштириб беришини айтиб, фуқарони 26.316.000 сўм пулларини алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қувасой шаҳри. 2020 йил январь ойида И.Г. исмли аёл Ж.С. исмли аёлнинг ишончига кириб, Равнақ кўчасида жойлашган ўзига тегишли бўлмаган, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 0,8 сотихдан иборат ер майдонини кўрсатиб, ушбу ер майдонини келгусида барча ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 26.316.000 сўм пулларни олиб ўз эҳтиёжлариги сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech