1 Июн 2020 йил 655

Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

29 май куни Қувасой шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қувасой шаҳар  ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Б.С.ни Қува тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech