26 Май 2020 йил 373

Қувада “Муравей ТМЗ-5402” русумли мототранспортни олиб қочган шахс ушланди

Қува тумани. 21 май куни фуқаро А.О. туман марказида жойлашган “Ҳаммабоп” чойхонаси рўпарасида турган С.А.га тегишли “Муравей ТМЗ-5402” русумли мототранспорт воситасини олиб қочиб, Қайрағоч қишлоғи кўчасида яшовчи Э.Ў.нинг яшаш хонадони олдига соз ҳолатда ташлаб кетилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни хушёрликка чақириб қолади.  

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech