15 Апрел 2020 йил 400

Қувада “Matiz” ҳайдовчиси икки вилосипедчини уриб юборди

Қува тумани. 06 апрель куни Б.А. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасини Қайқубод кўчасида бошқариб кетаётиб, велосипедчилар М.А. ва А.А.ларни уриб юбориши оқибатида улар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Қоидаларни бузиш оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

 

                                  Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech