11 Май 2020 йил
442
Қувада “кўкнори” парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Қува тумани. 05 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Хонабод маҳалласида яшовчи М.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 102 туп “кўкнори” ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати