Қувада “Cobalt” автомашинасидан пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Қува тумани. 23 март куни Н.Т ИИБга мурожаат қилиб, туман марказида жойлашган озиқ-овқат савдо дўкони олдида очиқ қолдирган “Cobalt” русумли автомашинасидан 1 225 000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганинин билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни муқаддам ўғирлик жиноятини содир этган А.О. ва З.И.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати