30 Декабр 2020 йил 346

Қува туманидаги ошхонада мижоз телефонини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қува тумани. 30 октябрь куни Х.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 октябрь куни номаълум шахс Ғалаба кўчасида жойлашган ошхонада стол устида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли бўлган нархи 600.000 сўмлик “SAMSUNG J1” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро У.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech