10 Октябр 2020 йил 425

Қува туманида фермер хўжалиги дала ер майдонидан бир бош қорамолни ўғирлаган шахслар қамоққа олинди

Қува тумани.08 октябрь кунидан 09 октябрь кунга ўтар кечаси Х.А. ва Ж.Э.лар гуруҳ бўлиб, Иттифоқ МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала ер майдонида қаровсиз қолдирилган А.Х.га тегишли бўлган нархи 10.000.000 сўмлик бир бош қорамолни яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech