20 Июл 2020 йил 439

Қува туманидаги чойхонадан пиво қуйиш ускунасини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қува тумани. 12 июль куни фуқаро С.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 июль кунидан 12 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс чойхонага ғайриқонуний равишда кириб, қаровсиз қолдирилган нархи 8.000.000 сўмлик пиво ичимлик қуйиш ускунасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган И.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech