30 Июл 2021 йил 390

Қува туманида ўғирликка қўл урган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қува тумани. 27 июль куни У.З исмли аёл И.Н. исмли аёлни Янгиобод МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонасида қаровсиз қолдирган аёллар ҳамёни, ичида бўлган нарҳи 2.600.000 сўмлик “RedMi 9” русумли уяли телефон аппарати ва 23.000 сўм пулини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани  ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech