Қува туманида тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморнинг уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қува тумани. 20 июнь куни фуқаро Тахтакўприк МФЙ ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бўлимида даволанаётган С.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 июнь кунидан
20 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс туман тиббиёт бўлимига ғайриқонуний равишда кириб, нарҳи 1.300.000 сўмлик “RED MI not 8” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати