24 Июл 2020 йил
448
Қува туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Қува тумани. 18 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент МФЙ ҳудудида яшовчи Х.Т.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 17 туп “каннабис” ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати