20 Май 2020 йил 361

Қува туманида тақиқланган “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди

Қува тумани. 16 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошховуз маҳалласида яшовчи Р.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 81 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech