30 Январ 2021 йил 654

Қува туманида профилактика инспекторига 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни пора тариқасида бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қува тумани. Жорий йилнинг 29 январь куни куни фуқаро Й.Н Қува тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ш.О.га мурожаат қилиб, божаси А.Ш.га тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 200 АҚШ доллари миқдордаги пулни пора тариқасида беришларини таклиф қилган.

Фуқаро Й.Н.га инспектор томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Й.Н. профилактика инспектори Ш.О.га хизмат хонасида 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 100 АҚШ доллари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува туман прокуратурасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech