16 Январ 2021 йил 366

Қува туманида пластик карточкадаги пулларни “Сlick” дастури орқали ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди

Қува тумани. 2020 йилнинг 12 октябрь куни М.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда  2020 йилнинг 6 октябръ куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасидан уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган “Click” тизими орқали, пластик карта ҳисобида бўлган пуллардан 718.000 сўмини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.Ш. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech