22 Август 2020 йил 404

Қува туманида пластик карточкадаги пулларни “Сlick” дастури орқали ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди

Қува тумани. 2020 йилнинг февраль ойидан август ойига қадар фуқаро Н.Ж. Б.М. номида бўлган пластик карта ҳисобида бўлган 2.774.000 сўм пулларини “Clik” тизими орқали жабрланувчининг рухсатисиз яширин равишда бошқа пластик карта хисобига ўтказиш орқали талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech