Қува туманида "оғу" сақлаётган фуқаро аниқланди
Қува тумани. 27 январь куни туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ифтихор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро П.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 2 дона қоғоз қутига солинган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати