13 Март 2021 йил 690

Қува туманида ноқонуний никоҳ ўқиган “Домла” профилактика инспекторига пора таклиф қилди

 

Қува тумани. Жорий йилнинг 04 март куни фуқаро С.З Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.га мурожаат қилиб, ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқиганлиги сабабли ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро С.З.га Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Қува тумани ИИБ ходимлари  билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.З. Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1.200.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува тумани прокуратурасига юборилди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech