17 Феврал 2021 йил 516

Қува туманида нонвойхонадан 3 қоп ун маҳсулотлари ва велосипедни ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Қува тумани. 12 февраль куни фуқаро М.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 февраль кунидан 12 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тошкент МФЙ ҳудудида жойлашган нонвойхонасига ғайриқонуний равишда кириб, нонвойхона ҳовлисида бўлган нархи 600.000 сўмлик Германия давлатида ишлаб чиқарилган велосипеди ва нархи 650.000 сўмлик 3 қоп ун маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро О.И., Р.Т. ва Х.И.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech