Қува туманида кўрпачалар орасида “оғу” сақлаган шахс аниқланди
Қува тумани. 11 март куни туман ИИБ ТЭҚКБ хамда ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулобод МФЙ ҳудудида яшовчи Ю.Ш.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони ётоқхонасидаги кўрпачалар орасида кўк рангли целлофан пакетга ўралган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати