16 Май 2020 йил 613

Қува туманида “кўкнори” етиштираётган шахс аниқланди

Қува тумани. 13 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Қақир маҳалласида яшовчи  Қ.Т.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 76 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech