Қува туманида киссавур аёл қўлга олинди
Қува тумани. 27 май куни Д.С. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Бўстон кўчасида жойлашган бозорда савдо растаси олдида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли бўлган аёллар сумкасида бўлган 365.000 сўм пуллари ва нарҳи 700.000 сўмлик “Samsung J2 Prime” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати