21 Июл 2021 йил 393

Қува туманида “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётган шахс аниқланди

Қува тумани. 06 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта Деҳқонобод МФЙ ҳудудида С.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 21 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech