23 Март 2021 йил 414

Қува туманида ЙҲҲБ инспектори билан пора эвазига келишмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 16 март куни фуқаро Т.С.га Фарғона вилояти ИИБ Биринчи минтақавий ҳудуд ЙҲҲБ 1-отряд 4-сафарбарлик гуруҳи катта инспектори М.А.га мурожаат қилиб, ўзига тўпланган маъмурий ҳужжатлар бўйича қонуний чора кўрмаслик ва транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда ИЖҚКД Қува тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.С. ЙҲХБ инспектори М.А.га Қува тумани ИИБ ЙҲХГ маъмурий биноси олдида 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚКД Қува тумани бўлимига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech