26 Апрел 2021 йил 384

Қува туманида яшовчи фуқаро хонадони олдида “марихуана” гиёҳдвандлик моддасини пуллаган вақтида қўлга олинди

Қува тумани. 23 апрель куни туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бойистон МФЙ ҳудудида яшовчи У.Т. яшаш хонадони олдида 100.000 сўм эвазига “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech