31 Декабр 2020 йил 2622

Қува туманида Янги йил байрами муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан ИИО ходимларининг фарзандларига байрам совғалари топширилди

Янги йилни кутиб олиш, барчага ўзгача завқ-шавқ бағишлайди. Қува туман ҳокимлиги ва ИИБ ҳамкорликда ўтказилган тадбирга ИИОлари ходимлари, хизмат вақтида мардларча халок бўлган, соҳа вакилларининг оила аъзолари таклиф этилдилар. Қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги тадбирда болажонларга аталган байрам совғалари улашилди.

Тинч ва осойишта юртга мана шундай байрамлар ярашади. Жойларда бу каби байрам тадбирлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech