Қува туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Қува тумани. 2020 йил 14 август кунидан 15 август кунига ўтар кечаси фуқаро М.Ж. ҳамқишлоғи Сўфи кўчасида яшовчи М.А.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонини айвонида қаровсиз қолдирилган нархи 450.000 сўмлик “BQ” русумли телефон аппарати ва молхонасида бўлган нархи 150.000 сўмлик бир қоп картошкасини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати