22 Декабр 2020 йил 503

Қува туманида хонадонга тилла-тақинчоқларини сотиш баҳонасида кириб, уй эгасини тилла занжирини ўғирлаган аёл қўлга олинди

Қува тумани. 16 ноябрь куни Гулобод МФЙ ҳудудида яшовчи Ш.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 ноябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига аёлларнинг тилла - тақинчоқларини сотиш баҳонаси билан кириб, чалғиганидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган нархи 6.300.000 сўмлик “Медоз” номли тилла занжирини  яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Т.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech