19 Октябр 2020 йил 727

Қува туманида хонадондан велосипед ўғирлаган фуқаро қамоққа олинди

Қува тумани. 08 октябрь куни Тошкент МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 октябрь куни номаълум шахс хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, қурилиши тамомланмаган хонада бўлган нархи 2.400.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech