Қува туманида хонадондан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Қува тумани. 23 сентябрь куни Гўзал МФЙда яшовчи фуқаро Т.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 22 сентябрь кунидан 23 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига девор ошиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Redmi 5” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни В.О. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати