13 Март 2021 йил 459

Қува туманида хонадондан 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёл аниқланди

Қува тумани. 06 март куни Акбаробод МФЙ ҳудудида яшовчи У.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб хонадони ичида бўлган темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган нархи 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech