30 Апрел 2021 йил
623
Қува туманида “Damas” автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди
Қува тумани. 28 апрель куни М.С. “Damas” русумли автомашинасини Хонобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни ўнг четида тўхтаб турган Э.Ш.нинг “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси Э.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати