11 Июл 2020 йил 332

Қува туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди

Қува тумани.30 июнь куни Ю.З. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Толмозор МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А.ни тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

                                  Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech