8 Феврал 2021 йил 352

Қува туманида бир бош қора молни ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Қува тумани. 27 январь кунидан 28 январь кунига ўтар кечаси М.А. ва Ю.М.лар ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Сойгузар МФЙ ҳудудида яшовчи А.А.ни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасидан нархи 6.000.000 сўмлик бир бош қора молини яширин равишда ўғирлаб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг!  Бепарволик  шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва  хотиржам яшанг!

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech