20 Май 2021 йил 493

Қува туманида автомашинани маст ҳолатда бошқарган фуқаро ЙҲХБ инспекторига ишни ижобий хал қилиш эвазига пора таклиф қилди

Жорий йилнинг 10 апрель куни, Фарғона вилояти ИИБ Биринчи минтақавий ҳудуд йўл-патруль хизмати биринчи отряди тўртинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори М.А. томонидан фуқаро А.И.га нисбатан мастлик ҳолатида “Тико” русумли автомобилни бошқарганлиги бўйича маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Шундан сўнг, фуқаро А.И. Фарғона вилояти ИИБ Биринчи минтақавий ҳудуд йўл-патруль хизмати биринчи отряди тўртинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори М.А. ўзига нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб тегишли тартибда судга юбормаслик эвазига 2.000.000 сўм миқдорида пора таклиф қилган.

Ходимнинг раҳбариятга билдиргиси асосида 2021 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва ИЖҚК Департаментининг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.И Фарғона вилояти ИИБ Биринчи минтақавий ҳудуд йўл-патруль хизмати биринчи отряди тўртинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори М.А.га Қувасой шаҳар ИИБ ЙҲХБ биноси олдида аввалдан келишилган пуллардан  1.000.000 сўм миқдордаги бўлган пулларни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚК Департаментининг Фарғона шаҳар бўлимига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech