7 Июн 2021 йил
378
Қува туманида анор мева маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Қува тумани. 2019 йилнинг октябрь ойида Қ.Д. таниши Т.Н.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган анор мева маҳсулотларини 11.800.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларини икки ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати