9 Ноябр 2020 йил 510

Фарғона шаҳрида қурилаётган намунали уйлардан сотиб олмоқчи бўлган аёл 9.000 АҚШ долларига алданди

2020 йилнинг 07 октябрь куни Қува туманида фуқаро Ё.С. таниши Б.Г. исмли аёлни ишончига кириб, 9.000 АҚШ доллари эвазига Фарғона шаҳрида қурилаётган намунали уйлардан олиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech