Қува тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакилига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
Қува тумани. Жорий йилнинг 03 март куни фуқаро А.Ж. Қува тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Қ.Ш.га мурожаат қилиб, жияни Қ.Ф.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича енгиллик бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Фуқаро А.Ж.га Қува тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Қ.Ш. томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, пора таклиф қилишда давом этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Қува тумани ИИБ ҳамда ИЖҚКД Фарғона вилояти Қува туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ж. Қува тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Қ.Ш.га туманда жойлашган чойхонада 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚКД Фарғона вилояти Қува туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати