Қува тумани ИИБ ходимлари хонадондан 10.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахсни қўлга олди
Қува тумани. 26 февраль куни Қўрғон кўчасида яшовчи Ж.И. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Б.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган .
Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати