13 Ноябр 2020 йил 478

Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлигида Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ Фарғона аэропортида хафсизликни таъминлаш бўлинмаси томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Профилактик тадбирлар давомида Фарғона аэропортида хафсизликни таъминлаш бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи ходимлари аэропорт ҳудудига яқин маҳаллалар ва таълим муассасаларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, вояга етмаганлар ва ёшларни турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этишларининг олди олинмоқда.

Сир эмас айрим аэропорт ҳудудига яқин жойлашган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ёшлар қўнаётган ва ҳавога кўтарилаётган ҳаво кемаларига лазерли ёки қўлбола ясалган фонарикларни йўналтириш ҳолларини эшитганмиз. Тарғибот тадбирларида агарда юқоридаги каби ҳуқуқбузарлик содир этилса,  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1161-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарлиги учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши тушунтирилди.

Албатта, бу каби тадбирлар ҳамюртларимизнинг ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликларни олди олинишига хизмат қилади.

Жойларда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech