Қўштепалик фуқаро хонадонида “оғу ” сақлаётганлиги аниқланди
Қўштепа тумани. 06 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Хўжақишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи Т.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони айвонида 2 дона каробкада “марихуана” ва 4 дона оқ рангли елим идишларга алоҳида-алоҳида қилиб жойлаб солинган "опий" гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати