8 Май 2020 йил 376

Қўштепада тақиқланган экинларни етиштираётган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўштепа тумани. 05 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Йўлдошобод маҳалласида истиқомат қилувчи О.Қ.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида ва гул тувакларда 40 туп “Наша”, 6 туп "кўкнори” ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

 

                                          Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech