Қўштепада савдо дўконидан сув насосини харид қилиб, пулини бермай ғойиб бўлган шахс топилди
Қўштепа тумани. Фуқаро А.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, 17 май куни номаълум шахс ишончига кириб, Қумтепа МФЙдаги савдо дўконига келиб, 5 дона сув насосларини жами 2.830.000 сўмга келишиб, алдов йўли билан сув насосларини қўлга киритиб, кетиб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Қ.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзгаларнинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, бойлик орттиришни ўзига касб қилиб олган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган.Ҳар ким қилмишига яраша жавоб беради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати