Қўштепада ота-онасининг эътиборсизлиги оқибатида 3 ёшли болакай йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди
Қўштепа тумани. 2020 йил 17 май куни фуқаро Б.Х. ўз бошқарувидаги “ТТЗ-80” русумли тракторни Ўқчи МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида фуқаро Қ.М.нинг фарзандига нисбатан эътиборсизлиги туфайли 2017 й.т. фарзанди трактор тиркамасига урилиб кетиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизга эътиборсиз бўлманг, йўлларнинг қатнов қисмида назоратсиз қолдирмасдан, уларни хавфсизлигини таъминланг. Зеро, арзимаган хатолик ҳам юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқаришини унутманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати