23 Май 2020 йил
381
Қўштепада кўп миқдордаги пулларни олиб қайтармаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди
Қўштепа тумани. Фуқаро П.М. таниши З.Ш.нинг ишончига кириб, 2020 йил январь ойининг бошларида чорва моллар бозоридан 6.200.000 сўмлик қорамол териларини олиб келиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 4.200.000 сўм ва 200 АҚШ доллари пул маблағларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати