14 Май 2020 йил 547

Қўштепада “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўштепа тумани. 05 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида туманда яшовчи У.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 40 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа туман тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech