Қўштепада “Кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Қўштепа тумани. 31 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Сойбўйи маҳалласи ҳудудида яшовчи Х.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 108 туп “Кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати