27 Май 2020 йил 373

Қўштепада фермер хўжалиги омборхонасини тунаган шахс топилди

Қўштепа тумани. 04 апрель куни фуқаро О.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда тегишли бўлган Каттабешкапа маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги омборхонасидан номаълум шахс нарҳи 1.200.000 сўмлик “Royal” номли сув иситгичини ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси  томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.И. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech