2 Май 2020 йил 404

Қўштепада “Damas” ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўштепа тумани. 23 апрель куни Б.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Қоражийда маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автомашина ағдарилиб кетган ва автомашинада бўлган йўловчи Э.И. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

        Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech