23 Апрел 2020 йил
532
Қўштепада “Cobalt” пиёдачини уриб юборди
Қўштепа тумани. 19 апрель куни М.Д. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини Муллақайрағоч маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб пиёдачи Р.Г.ни уриб юбориши оқибатида Р.Г. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати